Жамият | 17:30 / 14.06.2022
10581
5 дақиқада ўқилади

ERIELL Group: 18 йил давомида янгидан янги чўққиларни забт этиб

ERIELL Group бугун, 2022 йил 14 июнь куни ўзининг 18 йиллигини нишонламоқда. Шу йиллар мобайнида компаниялар гуруҳи Ўзбекистон халқини ва иқтисодиётини энергия захиралари билан таъминлашга салмоқли ҳисса қўшди.

Фото: ERIELL Group

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон қарори билан тасдиқланган «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги фармонида маҳаллий нефть-газ тармоғини ривожлантиришга аҳамиятли ўрин ажратилган.

Хусусан, нефть-газ соҳасида трансформацион жараёнларни жадаллаштириш ҳисобига газ таъминотида бозор механизмларини жорий қилиш кўзда тутилган. Бу эса потенциал инвесторлар, нефть хизматлари кўрсатиш компаниялари ва бозорнинг бошқа иштирокчилари ўртасида юқори профессионаллик ва инновацион технологиялар ҳал қилувчи омил бўладиган, юқори рақобат муҳитини яратишни англатади.

Бугунги кунда ERIELL компанияси – энг замонавий технологиялар ва юқори стандартлар асосида мамлакат конларини қазиш билан шуғулланувчи халқаро нефть ва газ хизмати кўрсатиш компаниясидир.

Нефть ва газ қазиб олишнинг ҳозирги кундаги даражаси инновацион ёндашувлар, дадил қарорлар ва юқори малакали мутахассисларни талаб қилади. ERIELL компанияси ҳисобида, узоқ вақтдан бери ҳисобдан чиқарилган, тугатиш фондидан қайтарилган юзлаб қудуқлар мавжуд. Котлюбинг ускуналари, ХКИБ ва бошқалар каби замонавий технологияларни қўллаш туфайли, 30 ва 40 йил бекор турган қудуқлар газ ва нефть саноат оқимини бера бошлайди. Бу эса – мамлакатимиз саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашни таъминлаш учун ҳаётий зарур бўлган янада қўшимча энергия захираларини олишини англатади.

Ижтимоий масъулиятли компания сифатида ERIELL, ўзи ишлаётган ҳудудларни маънавий жиҳатдан яхшилаш, хусусан, уларни кўкаламзорлаштириш учун бор кучини ишга солади. Шу боис, жорий йилда «Бойсун» ишлаб чиқаришни таъминлаш базаси ҳудудидаги 2 гектарлик майдонга қатор 2 минг 200 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, компания вахтачилари томонидан парвариш қилиб келинмоқда. Дарахтлар – маълумки, сайёрамиз ўпкаси ҳисобланади, шу сабаб компания ҳар йили бундай яшил ҳудудлар сонини кўпайтирмоқда.

Савобли ишлар учун ERIELL компаниясининг доимий манзили имконияти чекланган болалар тарбияланаётган интернат-уйлари ҳисобланади. 1 июнь куни компания томонидан Қибрай туманидаги №560-сонли «Семурғ» ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ва аввал капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишда кўмаклашган Меҳрибонлик уйида улар учун байрамлар ташкил этилди. Болаларга бағишланган қувонч ҳисси байрам иштирокчиларининг барчасининг ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.

Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ERIELL Group компанияси, фидокорлиги билан мамлакатимизнинг бугунги тинчлигини таъминлаган, ўша узоқ ўтмишдаги уруш фаҳрийларини тегишлича ҳурмат қилиб, қадрлаб келмоқда. Бу йил компания вакиллари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 33 нафар фаxрийлар ҳолидан хабар олдилар, улар билан мароқли суҳбат қуриб, байрамона озиқ-овқат тўпламларини тақдим этиб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тиладилар.

Саломатлик – бу ўзгармас қадрият-бойликдир ва ERIELL компанияси спорт, соғлом турмуш тарзига қизиқишни қўллаб-қувватлашга интилади, айниқса, ёш авлод орасида бу қадриятларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Компания «Ҳумо» хоккей клубининг бош ҳамкори ҳисобланиб, бу ерда жуда кўп болалар ва ўсмирлар спорт билан шуғулланади, компания яна «Сурхон» футбол клубига ҳомийлик ёрдами кўрсатади, ERIELL Cup мини-футбол бўйича турнирини ўтказиш анъанага айланмоқда, бу йил ушбу турнирда 17 та жамоа қатнашди. 

Маълумки, ўтмишсиз келажак йўқ. Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш ва оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшиш учун ERIELL Group «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг фаол иштирокчисига айланди. Мазкур лойиҳа доирасида компания дунёнинг ўнлаб давлатларида 50 дан зиёд маданий тадбирлар ўтказишни қўллаб-қувватлади; беқиёс буюк қадимий Шарқ қўлёзмаларининг faksmile нусхаларини яратиш, тарихий экспонат ва қўлёзмаларни сақлаш бўйича илғор илм-фан технологияларини жорий этиш шулар жумласидандир.  

Мамлакатда мунтазам равишда янги мутахассислар етишиб чиқаётган бир пайтда компаниялар гуруҳи ўзининг илғор иш берувчи сифатидаги масъулиятини яхши тушунади. Мутахассислар малакасини ошириш учун Тошкент шаҳрида ERIELL prof edukcation корпоратив таълим маркази ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда қия-йўналишли бурғилашдан тортиб ходимларни бошқаришгача бўлган турли туман мавзуларда ўқув машғулотлари олиб борилади. Қаршида бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлаётган Таълим маркази ҳам фаолият олиб бормоқда.У ўқув-машғулот полигони билан таъминланган бўлиб, у ерда янги мутахассислар МБУ-160 кўчма бурғилаш ускунасида кўникмаларини ривожлантириши мумкин.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид