Жаҳон | 11:58 / 19.06.2022
28059
2 дақиқада ўқилади

Украина делегацияси раҳбари Россия билан тинчлик музокаралари тикланиши муддатини айтди

Музокаралар август ойи охиригача тикланиши кутилмаяпти.

Фото: Вести Украина

Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокаралари август ойи охирида, Украина ўз кучларини мустаҳкамлаганида давом эттирилиши мумкин. Бу ҳақда «Америка овози» учун берган интервьюсида музокара жараёнида украинлар делегациясига раҳбарлик қилаётган Давид Арахамия маълум қилган.

«Музокараларга август ойи охирида қайтишимиз мумкин. Биз россияликлар билан ўз режаларимизни бўлишишни истамаймиз, чунки улар буни очиқ манбалар орқали кўриши мумкин. Аммо мен ўйлайманки, биз айрим жойларда қарши ҳужум амалиётлари ўтказамиз», — деган у.

«Биз Истанбулда таклиф қилганимиз каби қандайдир сиёсий келишувни кўриб чиқишимиз мумкин. Биз, масалан, бир неча йилгача Қрим масаласига тегмадик. Биз буни ҳарбий йўл билан қилмаяпмиз, аммо дипломатик ва сиёсий йўллардан фойдаланяпмиз», — дея қўшимча қилган Арахамия.

  • Россия ва Украина ўртасидаги ўзаро учрашувлар сўнгги бор март ойи охирида Истанбулда ўтказилганди. Унинг якунларига кўра, икки томон ҳам музокаралар жараёнида маълум ўсишга эришилгани ҳақида маълум қилганди. Шундан кейин томонлар видеоалоқа орқали мулоқотларни давом эттиришган.
  • Май ойида делегациялар вакиллари давлатлар ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолганини айтишди, томонлар бунда бир-бирини айблади.
  • 14 июн куни Володимир Зеленский Россия урушни тўхтатиб, Украина ҳудудидан чиқиб кетишга тайёр бўлган ҳолатда Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини айтди.

Мавзуга оид