Баҳром Ҳайдаров ҳибсдалигида қабул қилинган қарор ва фармойишлар бекор қилинди
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг ҳибсда пайти қабул қилинган қарор ва фармойишлар бекор қилинди.
Аввалроқ Kun.uz хабар берганидек, собиқ ҳоким 6 июн куни қўлга олиниб, 7 июнда суд ажрими билан қамоққа олинган, шу икки кун давомида у томонидан имзоланган дея кўрсатилган 26та ҳужжат “E-qaror” тизимига жойлаштирилган.
Адлия органининг қайд этишича, 6 июн куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июн куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С.Қодиржонов ҳоким Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда “E-qaror” платформасида 26 та қарор ва фармойишни имзолаганлиги ва Ҳайдаровнинг “E-qaror” электрон тизимидаги шахсий кабинети “Uzinfocom” МЧЖ мутахассислари томонидан блокланганлиги хабар қилинган эди.
Андижон шаҳрига тайинланган янги ҳоким Ғофуржон Абдураҳмоновнинг илк имзо қўйган қарорига асосан 6 ва 7 июн кунлари қабул қилган қарор ва фармойишлар бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳром Ҳайдаров Андижон вилояти молия бошқармаси бошлиғи сифатида жиноий шериклари билан бюджетнинг 48 млрд сўмини талон-торож қилишда гумонланяпти.
6-7 июн кунлари унинг номидан 26та ҳужжат имзоланган бўлиб, улардан 19таси – ер участкаларини онлайн аукционга чиқариш ҳақида.
14 июн куни эса халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ғофуржон Ғуломжанович Абдураҳмонов шаҳарнинг янги ҳокими этиб тайинлангани эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024