Ўзбекистон | 07:22 / 21.06.2022
9190
1 дақиқада ўқилади

1-синфга онлайн қабул тизими ишга туширилди

2022-2023 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди.

Фото: Kun.uz

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин

Хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси  ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд. 

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Бундан олдин янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга ўқишга қабул қилиниши хабар берилганди.

Мавзуга оид