Ўзбекистон | 14:12 / 21.06.2022
11365
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга Душанбедан 30 йил ичида биринчи йўловчи поезди етиб келди 

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан 30 йил ичида биринчи йўловчи поезди етиб келди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар бермоқда.

Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида маълум қилган.

Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб, Тошкентга сешанба кунлари етиб келади. Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Маълумот учун, Тошкентдан Душанбегача темирйўл орқали бўлган масофа 916 километрни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.

Мавзуга оид