«Ўзбекгидроэнерго» Тўпаланг сув омбори билан боғлиқ вазият бўйича расмий маълумот берди
«Ўзбекгидроэнерго» Тўпаланг сув омбори тўғони билан боғлиқ муаммо мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган Тўпаланг сув омбори тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босгани тўғрисидаги турли маълумотлар тарқалди.
«Ўзбекгидроэнерго» хабарига кўра, ҳозирда Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётгани муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 кубометр сув чиққан.
Қайд этилишича, тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ.
Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 кубометр сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.
«Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишонмасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз», дейилади расмий маълумотда.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
08:23 / 28.09.2024
“Ғазалкент” сув омбори тадбиркорларга ижарага берилади
18:57 / 21.03.2024
Қозоғистон жанубида янги сув омбори қурилиши бошланди
12:50 / 19.03.2024
Қирғизистондаги «Тўқтўғул» сув омборида сув ҳажми 7,2 млрд куб метргача камайди
09:08 / 12.03.2024