Иқтисодиёт | 16:16 / 22.06.2022
36978
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси тушиши давом этмоқда, рубл илк бор 200 сўмдан ўтди

Биржада АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси қарийб 50 сўмга пастлади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,91 сўмга пастлаб, 10 847,08 сўмни ташкил қилди. Евро 103,52 сўмга тушиб, 11 411,13 сўм бўлди.

Рубл эса 4,15 сўмга ошиб, 203,89 сўм бўлди. Бу Россия валютаси курси Ўзбекистонда илк бор 200 сўмлик нуқтадан ўтиши ҳисобланади.

Доллар курси эса қаторасига тўртинчи кун пасаймоқда.

Мавзуга оид