Ўзбекистон | 07:32 / 24.06.2022
8650
2 дақиқада ўқилади

Маъмурий қамоққа олинганларни сақлаш учун махсус камералар ташкил этилиши мумкин

“Ўзбекистон айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида беш суткагача бўлган муддатга маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус камералар ташкил этилиши мумкин.

Беш суткагача бўлган муддатга маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус камераларда суд ажримига кўра “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ сақланади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус камералардан бошқа камераларда сақлаш, шунингдек махсус камераларга ушлаб турилган, қамоққа олинган ва бошқа шахсларни жойлаштириш тақиқланади.

Қайд этилишича, махсус камера ички ишлар органлари тизимидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида беш суткагача бўлган муддатга маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун ажратилган хонадир.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади.

Беш суткагача бўлган муддатга маъмурий қамоққа олинган шахслар ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ушбу мақсадлар учун мослаштирилган махсус камераларда қонун талабларига мувофиқ сақлашга йўл қўйилади.

Махсус камераларда маъмурий қамоқни ўташни ташкил этиш вақтинча сақлаш ҳибсхоналари маъмурияти ва ходимлари томонидан амалга оширилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар қонун талабларига риоя этилган ҳолда махсус қабулхоналарда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида эса махсус камераларга жойлаштирилади.

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус камералардан бошқа камераларда сақлаш тақиқланади.

Мавзуга оид