Ўзбекистон | 10:06 / 25.06.2022
2436
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этган қашқадарёлик ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бошқарувни йўқотган Isuzu ўзидан олдинда кетаётган Камаз юк машинасининг орт қисмига бориб урилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 19 июн куни соат 2:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалласи ҳудудидан ўтган 1014-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Араббанди қишлоғида яшовч,  1989 йилда туғилган фуқаро Isuzu юк машинаси билан Жиззах-Самарқанд йўналишида кетаётиб бошқарувни йўқотган. Сўнг ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Каттақўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Камаз юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Оқибатда, Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, ҳозирда Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахдаги довонда тормози ишламай қолган DAF юк машинаси иккита машинани уриб юбориб, ўзи АЁҚШлардан бирининг устуни билан тўқнашганди.

Мавзуга оид