Ўзбекистон | 15:36 / 25.06.2022
32022
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами Афғонистон томонига топширилди (фото)

Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга юборилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами афғон томонига топширилди.

Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, бунда Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга кўмак кўрсатиш мақсад қилинган.

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматулла Эргашев раҳбарлигидаги делегация Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказган. Ўзбекистон томонини Афғонистон ахборот ва маданият вазири ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари кутиб олди.

Бугун, 25 июн куни инсонпарварлик ёрдамининг 37 тоннаси олиб борилган бўлса, эртага, 26 июн куни яна 37 тонна етказилади.

Инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат.

Мавзуга оид