Сурхондарёда Isuzu ва Камаз юк машиналари ўзаро тўқнашиб ёниб кетди
Isuzu қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Камазга урилган.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудида махсус рейд давомида ЙПХ ходимларидан қочган Isuzu ва Камаз юк машиналари ўзаро тўқнашиб ёниб кетгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 23 июн куни куни соат 15:30 ларда Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Isuzu юк машинаси билан Шеробод-Жарқўрғон йўналишида Қизириқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-103 автомобил йўлининг 29-километрида ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Шеробод туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Камаз юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, ҳайдовчилар тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилади. Шунингдек, тўқнашув пайтида ёнғин содир бўлиб, ҳар иккала машина ёниб кетган.
Тегишли тартибда ҳар иккала ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсиридан маст бўлганликда гумонланиб, тиббий текширувга таклиф этилганида 1985 йилда туғилган Isuzu юк ҳайдовчиси нарколог кўригини рад этган. Ҳозирда унга нисбатан судга оид тиббий ва кимёвий экспертизалар тайинланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қизириқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда буғдой ва сомон ортиб кетаётган юк машиналари ёниб кетганди.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024