Жамият | 13:20 / 25.06.2022
17610
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда жорий йил 5 ойда ЙТҲ оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

Унга кўра мазкур вилоятда 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида 51 киши ЙТҲда ҳалок бўлган, 82 киши тури даражада тан жароҳатлари олган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати жорий йилнинг 5 ойи давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан статистик маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида вилоят ҳудудида 119 та ЙТҲ содир бўлган ва уларда 51 киши ҳалок бўлган, 82 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.

Содир бўлган ЙТҲлар таҳлил қилинганда 41 та ҳолатда транспорт воситалари ўзаро тўқнашган, 55 та ҳолатда пиёдалар, 10 та ҳолатда велосипед бошқариб кетаётган шахслар уриб юборилган, 8 та ҳолатда машиналар ағдарилиб кетган, 4 та ҳолатда транспорт воситалари тўсиққа урилгани маълум бўлган.

71 та ҳолатда ҳайдовчилар тезлик қоидаларига амал қилмагани туфайли, 38 та ҳолатда пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётганда ЙТҲ содир бўлган.

Энг кўп Шўрчи ва Денов туманларида 13 та, Жарқўрғон тумани ва Термиз шаҳрида 12 та ЙТҲ содир этилгани маълум бўлган. Энг кам ЙТҲ Қизириқ туманида 1 та, Бандихон туманида 3та содир этилган. Музабот туманида ЙТҲ содир бўлмаган.

Аввалроқ, Сурхондарёда ўзаро тўқнашган Isuzu ва Камаз юк машиналари ёниб кетган, тан жароҳати олган ҳайдовчилар шифохонага мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Мавзуга оид