Атамбоев тартибсизликлар тўғрисидаги жиноят иши бўйича оқланди
Атамбоев билан бирга унинг собиқ маслаҳатчиси Фарид Ниёзов ҳам оқланди.
Бишкек суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг собиқ маслаҳатчиси Фарид Ниёзовни 2020 йил октябрда тартибсизликлар уюштириш тўғрисидаги жиноят иши бўйича оқлади. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Фарид Ниёзов озодликка чиқарилди.
Атамбоев тартибсизликлар содир бўлган вақтда коррупция иши бўйича тергов изоляторида сақланаётганди. Намойишчилар уни озод қилган ва Атамбоев тарафдорлари билан Бишкекдаги марказий майдонга чиққанди. Эртаси куни собиқ президент мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
16 июн куни Атамбоев иккита - мактаб қурилишида лавозимини суиистеъмол қилиш ва хорижликларга ноқонуний равишда паспорт бериш тўғрисидаги жиноят ишлари бўйича оқланганди.
Мавзуга оид
19:55 / 19.09.2024
«Судя мустақиллигини таъминлаш учун ўз устида ишлаши керак» — Судялар олий кенгаши
16:25 / 19.09.2024
«Судга ижтимоий босимнинг олдини олиш учун жараён ёпиқ ўтказиляпти» – Судялар олий кенгаши Азиз Воитов иши ҳақида
19:51 / 12.09.2024
Мерей Омонбоеванинг иши судга чиқди
15:31 / 12.09.2024