Иқтисодиёт | 07:28 / 28.06.2022
19840
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси хорижий давлатларга сотилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон экспортидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Dreamstime

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида  Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 1,05 млрд доллар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 939,4 млн;
  • Туркия – 741,4 млн;
  • Қозоғистон – 489 млн;
  • Қирғизистон – 354 млн;
  • Афғонистон – 307 млн;
  • Тожикистон – 171 млн;
  • Канада – 71 млн; 
  • Эрон – 69 млн;
  • Туркманистон – 63 млн АҚШ доллари.

Бундан олдин Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистон ва Россияга 432 минг тонна мева ва сабзавотлар етказиб бергани хабар қилинганди

Мавзуга оид