Расман: «Тонировка» нархи 6 баравар арзонлаштирилди
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб машиналарнинг орқа ён ойналар тусини ўзгартириш мутлақо текин бўлади. Бу борада тегишли президент қарори эълон қилинди.
Қарорда айтилишича, автомашиналарнинг орқа ён ойналарига «тонировка» ёпиштириш текин бўлади. Бу борада рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади. Ҳозирда бу учун 1,5 миллион сўм тўлов қилиш керак.
Машинанинг олди ён ойналари тусини ўзгартириш эса ҳамон пулли бўлиб қолади, аммо нархи олти баравар арзонлаштирилган. Ҳозирда олд ён ойналар тусини ўзгартириш учун 15 миллион сўм тўлаш керак. Яъни фақат барча ён ойналар тусини ўзгартириш учун белгиланган БҲМнинг 50 баравари миқдоридаги тўловни амалга оширибгина орқа ён ойналарни қорайтириш мумкин. 1 июлдан эса бу тўлов БҲМнинг саккиз баравари миқдорида, яъни 2,4 миллион сўм этиб белгиланди.
Қарорга кўра машиналарни техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳам ўзгартирилган. Унга кўра, ишлаб чиқарилганига 11-14 йил бўлган уловлар икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтади. Ундан олдинроқ чиқарилган машиналар йилига бир марта кўрикдан ўтади. Ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган машиналарни кўрикдан ўтказиш ихтиёрий бўлади.
«Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини автоматик тарзда сақлаб қолиш тартибини жорий этсин», дейилади қарорда.
Президент қарори ижросини назорат қилиш бош вазир Арипов зиммасига юкланган.
Мавзуга оид
16:22 / 09.07.2024
Ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарималарни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар билдирди
08:46 / 01.08.2023
«Кўзойнак учун пул тўламаймиз, аммо “тонировка сояси” учун тўлаяпмиз» — адвокат
14:05 / 22.07.2023
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг барча автобуслари «тонировка» қилинади
16:42 / 26.05.2023