Ўзбекистон | 08:19 / 29.06.2022
3450
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятининг иккита ҳудудида ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Жомбой тумани ва Каттақўрғон шаҳри ИИБга янги бошлиқ тайинланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятнинг иккита ҳудудида ИИБ бошлиқлари ўзгарган.

Ўктам Холиқов

Жумладан, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан майор Холиқов Ўктам Салимович Жомбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловгача Ў.Холиқов Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Исломов Ғулом

Шунингдек, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Исломов Ғулом Баротович Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловгача Ғ.Исломов Тойлоқ тумани ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, Нарпай, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Самарқанд шаҳар ИИБларига янги раҳбарлар тайинланганди.

Мавзуга оид