Ўзбекистон | 11:35 / 30.06.2022
2119
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда йигитни аёллар кийимида видеога олиб товламачилик қилган шахслар ушланди

Товламачилар йигитни аёллар кийимида видеога олишган. Сўнг видеони ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун пул талаб қилишган.

Жиззах вилояти ИИб ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 24 июн куни соат 01:00 ларда Шароф Рашидов тумани Сўғдиёна маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган йигит ҳамда Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган шахс ўз шериклари билан Бахмал тумани Булоқбоши маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони Бўстон маҳалласи ҳудудидаги дала майдонига олиб борган.

Сўнг фуқарони аёллар кийимида видеотасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига жабрланувчининг 100 доллар ва 19,7 миллион сўм пулини товламачилик йўли билан талаб қилиб олган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда собиқ севгилисига тегишли видеоларни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган йигит ушланганди.

Мавзуга оид