Ўзбекистон | 09:42 / 01.07.2022
17836
2 дақиқада ўқилади

Арзонлашган «тонировка»га рухсатнома бериш бошланди

Бугун, 1 июлдан автомобиль ойнаси тусини ўзгартиришга рухсатномани my.gov.uz портали орқали навбатларсиз олиш имконияти пайдо бўлди. 

Ягона портал хабарига кўра, агар рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма берилади (2 млн 160 минг сўм бўлади).

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб машиналарнинг орқа ён ойналар тусини ўзгартириш мутлақо текин бўлди. Бу борада тегишли президент қарори эълон қилинди.

Қарорда айтилишича, автомашиналарнинг орқа ён ойналарига «тонировка» ёпиштириш текин бўлади. Бу борада рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади. Ҳозирда бу учун 1,5 миллион сўм тўлов қилиш керак.

Машинанинг олди ён ойналари тусини ўзгартириш эса ҳамон пулли бўлиб қолади, аммо нархи олти баравар арзонлаштирилган. Ҳозирда олд ён ойналар тусини ўзгартириш учун 15 миллион сўм тўлаш керак. Яъни фақат барча ён ойналар тусини ўзгартириш учун белгиланган БҲМнинг 50 баравари миқдоридаги тўловни амалга оширибгина орқа ён ойналарни қорайтириш мумкин. 1 июлдан эса бу тўлов БҲМнинг саккиз баравари миқдорида, яъни 2,4 миллион сўм этиб белгиланди.

Мавзуга оид