Иқтисодиёт | 09:45 / 01.07.2022
11530
1 дақиқада ўқилади
Июн ойида инфляция 0,9 фоизгача тезлашди
Июнь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг июнь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга ошган.
Қайд этилишича, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,2 фоизга етди.
2022 йилнинг июнь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,1 фоизга ошди.
Маълум қилинишича, шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 0,9 фоиз ва аҳолига пулли хизматлар 0,8 фоизга ошди.
Мавзуга оид
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024