Ўзбекистон | 12:55 / 04.07.2022
20351
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Тўқаев Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 4 июл куни Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Қозоғистон президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш нуқтайи назаридан кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид