Ўзбекистон | 13:17 / 06.07.2022
5996
1 дақиқада ўқилади

Бектемирда бир неча ХУЖМШ аҳолидан йиғилган 275 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: AP

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида аҳолидан йиғилган бадал пулларини ўзлаштирган ширкат раҳбарлари аниқланган.

Терговга қадар текширув вақтида “I.L.”, “U.S.” ва “E-S.” номли хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбарлари ва бошқалар аҳолидан йиғилган жами 275,3 млн сўм мажбурий бадал тўловларини кирим қилмагани маълум бўлган. Бадал тўловлари сифатида йиғиб олинган маблағ ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади расмий хабарда.

Мавзуга оид