Иқтисодиёт | 11:21 / 08.07.2022
16334
1 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди 

Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2022 йил 6 июл куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

  • Суякли мол гўшти (1 кг) 45 000 сўмдан 76 000 сўмгача;
  • Қўй гўшти (1 кг) 55 000 сўмдан 88 000 сўмгача; 
  • Картошка (1 кг) 1 500 сўмдан 7 000 сўмгача;
  • Пиёз (1 кг) 2 300 сўмдан 6 000 сўмгача; 
  • Сабзи (1 кг) 1 000 сўмдан 6 000 сўмгача; 
  • Тухум (10 дона) 7 000 сўмдан 15 000 сўмгача;
  • Гуруч (1 кг) 5 000 сўмдан 22 000 сўмгача;
  • Ўсимлик ёғи (1 литр) 15 500 сўмдан 30 000 сўмгача;
  • Шакар (1 кг) 10 500 сўмдан 18 000 сўмгача.

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилган, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туриши мумкин.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).

Мавзуга оид