Донецк областида кўп қаватли уйга зарба берилди. Камида 15 киши ҳалок бўлган
Шанба куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Донецк областидаги Часив Яр шаҳрини ўққа тутишди. Ракеталар турар жой биносига келиб тушган. Украина фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат хизмати маълумотига кўра, 15 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши харобалар остида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Ракета зарбаси Часив Ярдаги беш қаватли уйнинг иккита подъездини вайрон қилган. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг хабар қилишича, уйга «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизими снаряди келиб тушган.
Якшанба куни кун ярмига келиб украин қутқарувчилари вайронага айланган уй харобалари остидан 15 кишининг жасадини олиб чиқишган. Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати маълумотига кўра, беш киши тирик ҳолда чиқариб олинган, уларда жароҳатлар бор. Харобалар остидаги икки киши билан овозлар орқали алоқа ўрнатилган. Қутқарувчилар харобалар остида яна 24 киши, жумладан тўққиз ёшли бола.
ОАВ маҳаллий аҳоли вакиллари зарба ҳақида айтаётгани, бутун қолган подъездларда портлаш тўлқини деразаларни тўкиб ташлагани ва мебелларни ағдаргани тасвирланган кадрларни намойиш этган. Одамларнинг айтишича, уй маҳаллий вақт билан кечқурун соат 21:00 атрофида ўққа тутилган, унинг атрофида камида учта ракета портлаган. Украин нашрларида уйга берилган зарба акс этган видео ҳам эълон қилинган, унда икки портлаш акс этади.
Россия мудофаа вазирлиги якшанба куни эрталабки ҳисоботида Часив Ярга йўлланган зарбалар ҳақида маълумот бермаган, аммо шанба куни вазирлик ушбу шаҳар ҳудудида «Россия ҳарбий-космик кучларининг юқори аниқликдаги зарбаси билан америкаликларнинг 155 мм калибрли М777 гаубицалари жойлашган ангар» йўқ қилингани, шунингдек «Донецкдаги аҳоли яшовчи кварталларни ўққа тутиб келган» 30 нафарга яқин украин ҳарбийлари ўлдирилгани ҳақида хабар қилган.
Якшанба куни россияпараст телеграм-каналлар Россия зарбалари турар жой биносига эмас, Украина қуролли кучлари казармасига берилгани ҳақида ёзишган. Муаллифлар бунинг далили сифатида уй харобаларидан замбилда олиб чиқилаётган ўрта ёшли эркак суратига эътибор қаратишган - унинг устида тўқ яшил рангли футболка бўлган, бу камуфляжная экани тахмин қилинган.
Ўтган кун мобайнида россиялик ҳарбийлар Донецк областининг бошқа аҳоли пунктларига ҳам ракета зарбалари йўллади. Хусусан, Костянтинивкага бешта ракета келиб тушган (бир киши қурбон бўлиб, 18 киши яраланган), яна бир зарба - яқинда россияликлардан озод этилган Вуҳледардаги Павливка посёлкасига йўлланган. Авдийивкага эса баравар ўт очиш реактив тизимлари ва стволли артиллерия орқали ўндан ортиқ зарба берилган. Шунингдек Марйинка ва Красноҳоривкага баравар ўт очиш тизимларидан зарбалар йўлланган. Свитлодарскда тўрт киши яраланган, Звановское районида бир киши ҳалок бўлиб, бир киши яраланган.
Мавзуга оид
21:05
Зеленский: Путин Словакия бош вазирига Украинага қарши «иккинчи энергетика фронти» очишни буюрди
09:31
ГУР: Дронлар Украина чегарасидан 2000 км узоқликдаги нишонларга ҳужум қила олади
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
19:14 / 27.12.2024