Иқтисодиёт | 11:01 / 14.07.2022
15328
2 дақиқада ўқилади

Евро курси 20 йил ичида биринчи марта бир доллардан пастга тушди

Европа валютаси курси АҚШда инфляция маълумотлари эълон қилинганидан кейин 2002 йилдан бери биринчи марта бир доллар курсидан пастга тушди. Евро/доллар курси куни кеча тенг қийматни ташкил қилганди.

Фото: Picture Alliance

13 июль, чоршанба кунги савдолар чоғида евро курси 2002 йил декабридан бери биринчи марта евроҳудуднинг иқтисодий истиқболлари ёмонлашиши ва Россия газини Европага етказиб бериш тўлиқ тўхтатилиши эҳтимоли фонида 1 АҚШ долларидан пастга тушди.

Ягона Европа валютаси бир неча йўқотишларни қоплашдан олдин кун давомида 0,9998 долларгача тушиб кетди. Йил давомида евро аста-секин арзонлашди ва июнь ойида унинг нархи кескин тушиб кетди. Мутахассислар буни Украинадаги уруш оқибатлари ва «Шимолий оқим 1» газ қувурининг режали техник хизмат кўрсатиш учун тўхтатилиши фонида Россия гази нархининг ошиши билан боғлашмоқда. Бир кун аввал, 20 йил ичида биринчи марта евро/доллар жуфтлиги минимал паритетга етди, евро курси 1 АҚШ долларигача тушди. 

АҚШда инфляция бўйича маълумотлар эълон қилиниши фонида Европа валютасининг қадрсизланиши тезлашди. Июнь ойида мамлакатда истеъмол нархлари йиллик ҳисобда 9,1 фоизга ошган. Бу 1981 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. АҚШда инфляциянинг навбатдаги сакраши Федерал захира тизими (ФЗТ) томонидан пул-кредит сиёсати янада қатъийлаштирилиши эҳтимолини оширади. 

Мавзуга оид