Иқтисодиёт | 12:58 / 15.07.2022
7770
2 дақиқада ўқилади

Корея Ўзбекистонга ижтимоий лойиҳалар учун техник ёрдам ҳажмини оширмоқчи

Корея Республикаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ё Син Пэ билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Корея делегацияси Корея Республикаси янги раҳбарияти стратегик шериклик ривожланишига алоҳида жадаллик бағишлайдиган, барча йўналишларда узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон яратаётган олий даражадаги қардошлик ва ишончли муносабатларни сақлашга қатъий эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Томонлар икки мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари ўртасида мунтазам музокаралар ўтказиш, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва Пусан шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги  “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 15-форуми ўтказиш учун ташрифини ташкил этишга келишди.

Музокаралар якунида Корея ҳукумати томонидан ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун техник ёрдам ҳажмини ошириш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

 

Мавзуга оид