Ўзбекистон | 07:51 / 16.07.2022
5099
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги МТТ йўлланмаларининг амал қилиш муддати вақтинча тўхтатилди

13 июндан Қорақалпоғистондаги МТТ йўлланмаларининг амал қилиш муддатлари вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарори асосида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида интернетга уланишда кузатилаётган айрим носозликлар ва узилишлар туфайли мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш учун шаклланган йўлланмаларни электрон тизим орқали расмийлаштиришда муаммолар кузатилмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда, жорий йил 13 июнидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабгача таълим ташкилотларига шаклланган йўлланмаларнинг амал қилиш муддатлари ҳисоби интернетга уланишда муаммолар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилади.

Билдирилишича, интернет тармоғининг барқарор ишлаши таъминланган кундан бошлаб, амалдаги тартибга мувофиқ, йўлланмалар амал қилиш муддати ҳисобланади.

Мавзуга оид