Жамият | 16:58 / 21.07.2022
11092
1 дақиқада ўқилади
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
Nexia машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, машина каналга тушиб кетган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 июл куни соат 18:50 ларда Зомин тумани Боғишамол маҳалласидан ўтувчи йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Зомин тумани Юксалиш маҳалласида яшовчи фуқаро Nexia машинаси билан ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина йўл четидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчининг отаси вафот этганди.
Мавзуга оид
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024