Иқтисодиёт | 15:59 / 21.07.2022
8841
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон иқтисодиёти реал ўсиши 5,4 фоизни ташкил этди

Фото: AP

Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича иқтисодиётнинг реал ўсиши 5,4 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (7,2 фоиз) паст бўлди, бироқ апрель ойидаги прогнозлардан юқори бўлди (3,5-4,5 фоиз).

Марказий банк матбуот хизмати хабарига кўра, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва чакана савдода юқори ўсиш суръатлари кузатилди.

«Яқин ойларда бу тенденциянинг давом этиши нархларга ижобий таъсир кўрсатади», - дейилади регулятор баёнотида. 

Қайд этилишича, биринчи ярим йилликда ойлик иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши ҳисобига ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада кўтарилди ва бу иқтисодиётдаги ички талабни қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бирига айланди.

Бу даврда банклар томонидан иқтисодиётга ажратилган кредитлар ҳажми 10 фоизга ортди.

Мавзуга оид