Жамият | 12:40 / 21.07.2022
24206
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида юк машинаси ва Damas тўқнашди. 4 киши ҳалок бўлган

Тунда Қамчиқ довонида ёнилғи ташувчи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Фото: Наманган ИИБ

21 июл куни соат 00:05 атрофида А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 222-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ИИБ хабарида айтилишича, Фарғона водийсидан Тошкентга қараб ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли ёнилғи ташувчи юк автомашинаси (давлат рақами 40 Q 486 XA, тиркама рақами 40 АА 7422), қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Damas автомашинаси (давлат рақами 40 Q 943 WA) билан тўқнашган.

Оқибатда ҳодиса жойида ёнғин юзага келиб, транспорт воситалари ёниб зарарланган. Ёнғин содир бўлган ҳудудда Nexia автомашинасига ҳам техник шикаст етган.

Наманган вилояти ЙҲХБ «Газета.uz»га маълум қилишича, MAN ёқилғи ташувчи юк машинаси ичидаги икки нафар ва Damas ичидаги яна икки нафар фуқаро вафот этган. 

Ҳодиса тафсилотлари бўйича қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда

Мавзуга оид