Комил Алламжонов: «Йўқотилган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди»
Ўзбекистонда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов хабар берди.
Ҳукуматнинг “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди.
Шу пайтгача йўқолган ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган гувоҳномаларни ҳайдовчилар имтиҳон топшириб, унинг натижаларига қараб олар эди. Ҳукумат қарори билан шу тартиб бекор қилинмоқда.
“Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасида текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади”, дейилади ҳужжат матнида.
2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.
2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
Мавзуга оид
16:28 / 20.12.2024
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
13:39 / 08.12.2024
Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
22:07 / 03.12.2024