Жамият | 16:58 / 25.07.2022
11116
3 дақиқада ўқилади

“Агробанк” АТБ томонидан Фарғонага пресс-тур ташкил этилди

Бугунги кунда барча соҳалар ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ривожланиб бормоқда. Биргина “Агробанк” АТБ томонидан амалга оширилган кенг кўламли трансформация жараёнлари натижасида банк экотизими яратилди. Шунинг натижасида хизматлар кўлами ошиб, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди.

Фото: Агробанк

Айниқса қишлоқ хўжалигини илмий асосида тараққий эттиришда ҳам кўзга кўринарли амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрда “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ижроси юзасидан аниқ мақсадли саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.

Хусусан, томорқа эгаларига қулайлик яратиш мақсадида янги “AgroZamin O’zimizniki” онлайн платформаси ишлаб чиқилди ва жорий йил 1 апрелдан ишга туширилди.

Бу платформа орқали томорқа ер эгасига ўз маҳсулотини онлайн сотиш, уруғ, кўчат, минерал ўғитларни сотиб олиш, видео қўлланмалар, онлайн маслаҳат олиш имконияти яратилди. Шунингдек мазкур платформа орқали маҳсулот ва хизматларни онлайн тарзда “Агромарказлар”га буюртма бериш имконияти тақдим этилди.

Шунингдек, республика бўйича томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалигининг барча бўғинларига “бир дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиқиб “Агромарказ” лар ташкил этилади.

Ана шундай “Агромарказлар” фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг 23 июль куни Агробанк АТБ томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Фарғона вилоятига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар Фарғона шаҳри ва вилоятнинг Ўзбекистон туманида жойлашган “Агромарказлар”ини кўздан кечиришга ва ушбу марказлар томонидан кўрсатилаётган хизматларни жойида кўришга муваффақ бўлди.

Бу марказлар орқали томорқа эгалари, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик етиштирувчиларига барча турдаги хусусан “ерга ишлов бериб уруғ қадашдан то тайёр маҳсулот” гача бўлган занжирли тизимни қамраб олган тизимдаги хизматлар кўрсатилади. 

Хусусан, Агромарказларда агроном, ветеринар, ўсимликларни ҳимоя қилиш, хизмат кўрсатувчи мобил гуруҳлар, томчилатиб суғориш, паррандачилик, қуёнчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишида консалтинг (маслаҳат) хизмати;

  • Техника хизматлари, минерал ўғитлар етказиб бериш, сунъий уруғлантириш, транспорт хизматлари;
  • Етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш тизими ҳам йўлга қўйилади.

Оммавий ахборот воситалари пресс-тур давомида “Агромарказ”ларда яратилган шарт-шароитлари, имкониятлари билан яқиндан танишиб ўзларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоб олди.

“AgroZamin O’zimizniki” мобил иловасини юклаб олинг:

Андроид: 1-ҲАВОЛА, 2-ҲАВОЛА. IOS: 1-ҲАВОЛА.

Мавзуга оид