Жаҳон | 14:39 / 26.07.2022
17182
4 дақиқада ўқилади

Донбассда мактаб ва уйлар, Харкивда театр ўққа тутилди. Уруш суратлари

25 июл куни Евроиттифоқ Украинага мамлакатни тиклаш учун ярим миллиард евро ажратди. Украина ҳукумати бир неча кун ичида денгиз орқали ғалла экспортини тиклашни мўлжалламоқда. Россия ФХХ украин разведкасининг РФ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини олиб қочиш бўйича режаси фош этилгани ҳақида хабар берди. Херсон областининг россияпараст ҳукумати тез орада гривнадан воз кечилиб, тўлиқ рублдан фойдаланишга ўтилишини маълум қилди. «Газпром» 27 июлдан Европага «Шимолий оқим — 1» орқали етказиб бериладиган газ ҳажми икки баробар қисқартирилиши ҳақида эълон қилди. 

Қуйида 25 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив

Харкив областидаги фронт чизиғи яқинида россиялик аскарларни ифодаловчи чучела. Област раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, 25 июлга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Харкивнинг Чугуев шаҳри атрофидаги ҳудудларни С300 зенит-ракета мажмуаси орқали ўққа тутган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Чугуевда россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган маданият уйи харобаларида ишламоқда. 25 июл тонгида област маъмурияти раҳбари Олег Синегубов харобалар остидан уч киши чиқариб олинганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, бино ертўласида жами етти киши яширинган бўлган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Чугуевдаги маданият уйи ўққа тутилиши оқибатлари
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчи маданият уйидаги омон қолган театр либосларини олиб чиқишда ёрдамлашмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

 Донбасс шимоли

Краматорскдан 30 километр масофадаги Константиновка шаҳри аҳолиси вакили зарбалардан вайрон бўлган мактаб биноси олдидан ўтмоқда. 26 июл тонгида Украина Бош штаби Украина қуролли кучлари россияликларнинг Краматорск йўналишидаги юришини Спорное посёлкаси ва «Муқаддас тоғлар» миллий табиат боғи ҳудудида тўхтатишгани ҳақида хабар берганди. Фото: Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутда яшовчи 61 ёшли аёл Россия томони йўллаган зарбалардан кейин уйидаги ҳолатни кўздан кечирмоқда. 26 июл тонгида Украина Бош штаби россиялик ҳарбийлар Бахмут йўналишида Берестовое ва Семигорье қишлоқлари ҳудудларидаги жанглардан кейин ортга чекингани ҳақида хабар берган. Шу билан бирга, РФ қуролли кучлари Покровское томон юриш қилишда давом этмоқда. 
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Рубижне шаҳридаги уйлардан бирининг ҳовлисига кўмилган тинч аҳоли вакиллари жасад қолдилари эксгумация жараёни. Умумий қабрдан етти кишининг жасади чиқариб олинган, шундан икки нафари — 11 ва 12 ёшли болалар. Россия ҳарбийлари 2 июлга келиб Луҳанск областидаги Лисичанск шаҳри ва ундан ғарбдаги посёлкаларни эгаллади. Натижада Северодонецк — Лисичанск — Рубижне агломерацияси ҳам, яъни Луҳанск области тўлиғича Россия назоратига ўтди.
Станислав Красильников / ТАСС
Рубижнедаги уй ҳовлисида отишма қурбонлари эксгумациядан кейин дафнга тайёрланмоқда
Станислав Красильников / ТАСС
Краматорскка олиб борувчи йўл ёқасидаги танкка қарши тўсиқлар ва бетон блоклар. Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид