Жаҳон | 13:57 / 27.07.2022
35635
4 дақиқада ўқилади
Портлаган кўприкда балиқ тутаётган мариуполликлар, фронтга қайтмоқчи бўлаётган қўл-оёқсиз аскар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 153-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар:
- Германия Украинага ваъда қилинган Mars-II баравар ўт очиш реактив тизимларини етказиб берди.
- CNN телеканали маълумотига кўра, Россия жанубга қўшимча кучлар ташламоқда, Херсон ва Запорижжя областларида қарши ҳужумга ўтишга тайёргарлик кўрилмоқда.
- Володимир Зеленский 24 февралдан буён 40 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу СССР ва Россия 1970-йиллардан буён барча урушларда берган йўқотишларидан кўпроқ.
- Қаторасига иккинчи кун Украинанинг марказий областларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревогалар янгради, украин армияси яна Херсондаги Антонов кўпригига зарба йўллади. Кўприк бўйлаб ҳаракат бутунлай тўхтатилган.
- 26 июл куни россиялик ҳарбийлар яна Харкив ва Одесса областлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади.
- Украинада бедарак йўқолган юздан ортиқ россиялик ҳарбийларнинг қариндошлари Путинга мурожаат қилишди; улар ўз яқинларини ҳеч ким изламаётганидан норози.
- Украинадаги дала майдонларида россияликларнинг зарбалари остида ўрим кампанияси олиб борилмоқда.
Қуйида 26 июл куни олинган суратлар.
Ростов области
Харкив области
Донбасс шимоли
Мариупол
Одесса области
Киев области
Мавзуга оид
15:24
Украин дронлари Россиянинг яна иккита қурол арсеналига зарба берди
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024