Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари жаҳон чемпионати совриндори бўлди
Италия пойтахти Рим шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси вакиллари мусобақада муваффақиятли иштирок этмоқда.
55 кг вазнда Хуршид Нормуҳаммадов япониялик Коҳаку Каназавани 5-4 ҳисобида мағлуб этди. 65 кг вазнда гиламга чиққан Беҳруз Барноев эса озарбайжонлик Али Ализодани 9-3 ҳисобида енгди. Ҳар иккала спортчи бронза медалига эга бўлди.
45 кг вазнда курашаётган Шаҳзод Рўзиохунов 1/4 финалда озарбойжонлик Ҳусайн Савадовни 11-3 ҳисобида, 1/2 финалда руминиялик Ионут Мереутани 9-0 ҳисобида мағлуб этди. Финалда украиналик Евген Поковбага қарши гиламга чиқиб, 0:9 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медали билан тақдирланди.
51 кг вазн тоифасида Айтжан Халмаханов 1/8 финалда Амаре Фетенени (Исроил) 4-1 ҳисобида, 1/4 финалда Вадат Қосимлини (Озарбойжон) 12-4 ҳисобида, 1/2 финалда эса Анри Хозреванидзени (Грузия) 8-0 ҳисобида енгди. Финалда Муҳаммадризо Ғуломийни (Эрон) 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
71 кг вазнда Амир Ваҳобов 1/16 финалда украиналик Максим Радикка 0:9 ҳисобида ютқазди.
Мавзуга оид
21:57 / 09.11.2024
Римдаги Треви фаввораси суви қуритилди ва унинг ёнига тангалар учун бассейн ўрнатилди
21:57 / 06.09.2024
Рим Треви фавворасига келадиган туристлар сонини чеклаши мумкин
23:03 / 04.09.2024
Римда яшин уриши оқибатида Константин аркасига шикаст етди
08:14 / 11.04.2024