Бахмут зарба остида — шаҳар бир кунда тўрт бор ўққа тутилди. Уруш суратлари
28 июл куни Россия Бахмут шаҳрига тўрт бор ракета зарбалари йўллади — уч киши ҳалок бўлиб, уч киши яралангани, турар жой бинолари вайрон бўлгани хабар қилинган. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, россиялик ҳарбийлар ушбу шаҳарни эгаллаш учун юриш бошлаган. Украина Бош штаби ҳам 29 июл тонгида, урушнинг 156-кунида берган ҳисоботида россиялик ҳарбийлар Бахмут ва Донецк томон юриш қилаётгани айтилган. Бу ҳужумлар ҳозирча қайтарилмоқда. Бу вақтда Киев ва Миколайив областларига зарбалар давом этмоқда. Украина томони ҳам россияликларнинг фронт ортидаги омборларига зарбалар йўлламоқда: Донецк яқинидаги Иловайск шаҳри ҳамда Херсон областидаги Брилёвка станциясида портлашлар рўй берган.
Қуйида 28 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.