Жаҳон | 07:49 / 29.07.2022
9811
2 дақиқада ўқилади

Вирусолог ЖССТ қачон пандемия тугаганини эълон қилиши мумкинлигини айтди

Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказининг бош илмий ходими Анатолий Альтштейн Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қачон COVID-19 пандемияси тугаганини эълон қилиши мумкинлигини айтди.

Фото: Sean Gallup / Getty Images

Унинг сўзларига кўра, ЖССТ бир неча ой ичида COVID пандемиясининг тугаганини эълон қилиши мумкин.

«Пандемия давом этмоқда ва ҳали анча узоқ давом этади, аммо мен Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия тугаганини эълон қилиши мумкинлигини истисно қилмайман, лекин яқинда эмас, менимча, бу яна бир неча ой давом этади», деди эксперт. 

Аввалроқ ЖССТ 18 июлдан 24 июлгача COVID-19 билан касалланиш Европа, Америка ва Африкада мос равишда 24, 12 ва 44 фоизга камайгани, бошқа ҳудудларда эса ошгани ҳақида хабар берган эди. Тинч океанининг ғарбий қисмида истиқомат қилувчилар кўпроқ касалланишни бошлади (52 фоизга).  

Ўтган ҳафта давомида коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси унчалик ўзгармади, беморларнинг ўлим даражаси бир хил даражада сақланиб қолди.

Охирги ҳафтада дунё бўйлаб жами 6,6 миллиондан ортиқ янги COVID-19 ҳолатлари аниқланди. Умуман олганда, пандемия даврида дунёда 567 миллиондан ортиқ COVID-19 инфекциясини юқтириб олиш ва 6,3 миллиондан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилди.

Мавзуга оид