Гулрухбегим Тоҳиржонова ўзбекистонлик рақибга қарши дона суришдан бош тортди
Халқаро шахмат олимпиадасининг қизлар ўртасидаги баҳслари 2-турида Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари тўқнаш келди. Мусобақада АҚШ номидан қатнашаётган ўзбекистонлик Гулрухбегим Тоҳиржонова ҳамюртларига қарши ўйнашни истамади.
Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида шахмат бўйича 44-жаҳон олимпиадаси бошланди.
29 июлда бўлиб ўтган биринчи турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси – Нодирбек Абдусатторов (2004 йил), Нодирбек Ёқуббоев (2002 йил), Жавоҳир Синдоров (2005 йил) ва Шамсиддин Воҳидов (2002 йил) непаллик рақиблари устидан ғалабага эришди: Ўзбекистон – Непал 4:0.
Умида Омонова (2006 йил), Афруза Ҳамдамова (2009 йил), Мафтуна Бобомуродова (2006 йил) ва Маржона Маликова (2002 йил)дан иборат Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам ганалик рақибларини мағлуб этди: Ўзбекистон – Гана 4:0.
Бугун 2-турда ўзбекистонлик шахматчи йигитлар Фарьер ороллари, қизлар эса АҚШ терма жамоасига қарши дона сурмоқда.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, олимпиаданинг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Нилуфар Ёқуббоева АҚШ терма жамоаси номидан иштирок этаётган ўзбекистонлик Гулрухбегим Тоҳиржоновага қарши дона суришига тўғри келган.
“Бироқ Гулрухбегим ўйинни рад қилиб, Ўзбекистонга қарши ўйнамаслигини айтди. Энди 2-турда унинг ўрнига Ирина Круш ўйнайди. Балки мардликдир, лекин аламли ва таъсирли экани аниқ”, – дейди суҳбатдош.
Айни пайтгача Нилуфар Ёқуббоева ва Маржона Маликова америкалик рақибларга имкониятни бой берди, яна иккита ўйин давом этмоқда. Маълумот учун, АҚШ терма жамоаси жаҳон таснифида 7-, Ўзбекистон эса 46-поғонадан жой олган.
Йигитлар ўртасида эса Абдусатторов ва Ёқуббоев фарьерлик шахматчиларни мағлуб этди, кейинги иккита столда ҳам устунлик ўзбекистонликлар тарафида.
Эслатиб ўтамиз, Гулрухбегим Тоҳиржонова – ўзбекистонлик қизлар ичида халқаро гроссмейстер унвонини олган иккинчи шахматчи. У 2020 йилда, 21 ёшида АҚШга жўнаб кетган, кейинчалик кетишига Ўзбекистон шахмат федерациясидаги адолатсизликлар, хусусан федерация раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдиалиев сабаб бўлганини айтганди.
Гулрухбегим ўтган йили АҚШ чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритиб, АҚШ терма жамоасидан жой олган.
Мавзуга оид
15:24 / 17.08.2022
Қачондан чемпионлик ҳақида ўйлай бошлагани ва шогирдларини базмга юбормагани ҳақида. Шахмат жамоаси мураббийи билан интервью
07:33 / 17.08.2022
ДСҚ раҳбари шахмат бўйича олимпиада чемпионининг отасига навбатдаги унвонни топширди
21:43 / 12.08.2022
Шахмат олимпиадаси чемпионларига пул мукофотлари топширилди
12:18 / 12.08.2022