Ўзбекистон | 12:10 / 30.07.2022
19906
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган «Матиз» ҳайдовчиси вафот этди

Воқеа 29 июл соат 13:00ларда Бектемир туманида содир бўлган. 20 ёшли ҳайдовчи тезликни ошириб, рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинасига урилган. Суратлардан “Матиз” таниб бўлмас аҳволга келиб қолганини кўриш мумкин.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди.

29 июль куни соат тахминан 13:00 ларда Бектемир тумани, Истиқлол кўчасида, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Ш.Х. Matiz русумли автомашинасини бошқариб кетаётган бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, у ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Д.Д. бошқарувидаги Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Matiz автомашинаси ҳайдовчиси белгиланган тезликни меъёридан ошириб, рул бошқарувини йўқотгани сабабли қарама–қарши йўналишга чиқиб кетиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Howo юк автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Matiz автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид