Ўзбекистон | 16:29 / 01.08.2022
5534
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ОТБ ажратган имтиёзли пул маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Жарқўрғон туманида фаолият кўрсатиб келувчи МЧЖ раҳбарига ОТБ маблағлари ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий этиш учун ажратилган 2,5 млрд сўмдан ортиқ пул талон-торож этилгани аниқланди.

Фото: Kun.uz

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан президентнинг “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси ўрганилди.

Бош прокуратура хабарига кўра, ўрганишда Жарқўрғон туманида фаолият кўрсатиб келувчи “КТ” МЧЖ раҳбари А.Қ.га Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий этиш учун ажратилган 2,5 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари талон-торож этилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан “КТ” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид