Ўзбекистон | 16:20 / 02.08.2022
6903
1 дақиқада ўқилади

Президент мактабларига 2-босқич имтиҳонлари вақти ўзгарди

Очиқ ҳавода ўтказилаётгани ва ёғингарчилик эҳтимоли борлиги сабабли имтиҳонлар 1 соат олдинга сурилди.

2-август куни 18:00да республиканинг 14 та ҳудудида Президент мактаблари имтиҳонларининг 2- босқичи ўтказилиши эълон қилинганди. Президент таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, имтиҳонлар очиқ ҳавода ўтказилаётгани ва ёғингарчилик эҳтимоли борлиги сабабли 1 соат олдинга сурилди. Имтиҳонлар 17:00да бошланади.

Талабгорлар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва янгиланган рухсатнома билан келишлари керак.

Мавзуга оид