Коррупционерлар Ўзбекистонга етказган зарар миқдори 1 йилда 3 баробарга ошди
2021 йилда Ўзбекистонда 3 769 та коррупцияга оид жиноят иши судларга юборилган. Бу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3 бараварга ошган.
Бу ҳақда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, аксарият коррупцияга оид жиноятлар Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилган.
Мажлисда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:53 / 10.09.2024