Криптоактивлар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдори белгиланмоқда
Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.
Йиғимлар майнинг (майнерлар) ва криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлар фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан тўланади.
Низом кучга кирганидан сўнг Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги икки кун ичида Давлат солиқ қўмитасига криптоактивлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун берилган, қайта расмийлаштирилган, ўзгартирилган, тўхтатиб турилган, бекор қилинган ва тугатилган лицензиялар ҳамда майнинг амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ҳақида маълумотларни тақдим этади.
Кейинчалик, Истиқболли лойиҳалар агентлиги мазкур банд биринчи хатбошида кўрсатилган маълумотлардаги ўзгартиришлар ҳақида ўзгартиришлар киритилган пайтдан бир иш куни ошмаган муддатда ДСҚни хабардор қилади.
Йиғимлар миқдори, тўлаш санасида амал қилинаётган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланди:
а) майнерларга – 10 (ўн);
б) хизматлар провайдерларига:
крипто-биржа – 400 (тўрт юз);
майнинг-пул – 100 (юз);
крипто-депозитарий – 5 (беш);
крипто-дўкон– 20 (йигирма).
Низомга мувофиқ белгиланган йиғимлар криптоактивлар айланмаси соҳасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан тўланади. Бунда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ой йигирманчи санасига қадар олинганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат жорий ой йигирманчи санасидан кейин олинганда эса кейинги ой биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.
Криптоактивлар айланмаси соҳасида фаолияти тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ой биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.
Мавзуга оид
22:40 / 21.10.2024
Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди
11:12 / 23.05.2024
Айрим қадоқлаш материаллари ва товарларга экологик йиғим жорий этилиши мумкин
09:58 / 14.03.2024
Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланиши кутиляпти
13:20 / 20.01.2024