Ўзбекистон, Озарбойжон ва Туркия ўзаро савдо ҳажмини икки баробарга оширмоқчи
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Туркия ташқи ишлар, савдо, иқтисодиёт ва транспорт вазирлари биринчи уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ташқи сиёсат масалалари ва минтақавий ҳамкорлик имкониятлари, иқтисодиёт, савдо, инвестициялар ва транспорт соҳаларида учала мамлакат бирлашган қудрат ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.
Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистоннинг Озарбойжон ва Туркия билан савдо айланмаси икки бараварга ошгани, 2021 йил охирига келиб бу кўрсаткич 3,5 миллиард долларга етгани айтилди.
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини икки баравар ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжудлигини таъкидлади. Ўзбекистон Озарбойжон ва Туркияга техника, ўзбек тўқимачилиги маҳсулотлари, пойабзал ва озиқ-овқат етказиб беришни ошириш имкониятига эга.
Бозорларга ўзаро киришни осонлаштириш учун янги электрон тижорат платформасини яратиш таклиф қилинди. Бу тадбиркорлар, экспортчилар, импортчилар ўртасида мулоқотни осонлаштириб, товарларни янада арзон нархларда сотиш имконини беради.
Ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш, энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ва уч мамлакат юқори транзит салоҳиятидан фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланди ва ҳар йили Ўзбекистон – Озарбойжон – Туркия ҳудудлараро форумини ташкил қилиш, унинг Тошкентда биринчи йиғилишини ўтказиш таклиф қилинди.
Учрашув якунида форум майдонларидаги барча келишувларни ўз ичига олган Тошкент декларацияси имзоланди.
Мавзуга оид
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024