Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ратификация қилишни тезлаштиришга келишиб олди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Туркия савдо вазири Меҳмет Муш билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Учрашув давомида томонлар ўзаро савдони фаоллаштиришга қаратилган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашди.
Томонлар яқин келажакда имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ратификация қилиш учун уни келишиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олди. Савдо тўсиқларини бартараф этиш, савдо операцияларини амалга оширишда божхона тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва соҳада рақамли ечимларни жорий этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.
Учрашув иштирокчилари транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Икки мамлакат ўртасида автомобил ва ҳаво транспорти орқали юк ташиш кўрсаткичлари ижобий динамикасини ҳисобга олган ҳолда, томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда икки давлат ўртасида тўғридан тўғри ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги тўғрисидаги фикрга келди.
Учрашув якунида томонлар эълон қилинган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича навбатдаги саъй-ҳаракатларни ҳамда кўриб чиқилган барча йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини белгилаб олди.
Мавзуга оид
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024