Тўлқин Қиличев бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, бугун 5 август куни ташкилотда йиғилиш ўтказилиб, миллий жамоага янги бош мураббий тайинланган.
«Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда жаҳон миқёсида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритди. Бунда шубҳасиз мураббийлар штабининг ўрни юқори. Аммо вақт бир жойда турмайди ва терма жамоадаги авлодлар алмашинуви мураббийлар штабида ҳам муҳитни ўзгартириш лозимлигидан далолат беради.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон бокс федерациясида йиғилиш ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.
Шу кунгача миллий терма жамоамизни Марат Қурбонов узоқ вақт давомида бошқариб келаётганди. Бугунги тадбирда Марат Галиевичнинг қилган хизматлари алоҳида эътироф этилди ва терма жамоага вақтинчалик бош мураббий сифатида у кишининг энг яқин шогирдларидан бири Тўлқин Қиличев вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Марат Қурбоновнинг боксдаги фаолияти якунлангани йўқ.
«У киши ҳали кўплаб мураббийлар, чемпион боксчиларни тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз», - дея ёзади БФА матбуот хизмати.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024