Ўзбекистон | 11:35 / 05.08.2022
26995
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 14 ёшли бола милтиқдан тоғасининг ўғлини отиб қўйди

Қаровсиз қолдирилган пневматик қурол бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди.

Иллюстратив фото

Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, 2 август куни 2008 йилда туғилган Э.Э. Паркент тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган. 

Қайд этилишича, у ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан. 

Шундан сўнг 14 яшар Э.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб 15 ёшли М.Т.нинг чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган. 

Натижада, фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид