Ўзбекистон | 07:32 / 09.08.2022
10263
2 дақиқада ўқилади

Молиявий назорат инспекцияси вазифалари белгиланди

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Давлат молиявий назорати департаменти негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

  • Ҳужжат билан Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
  • инспекция мақоми, вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • бюджет нормативларига риоя этилишини таъминлаш, бюджет ташкилотлари билан биргаликда тизимли равишда профилактика ишларини олиб бориш тартиби;
  • масофавий назоратни фаол қўллаш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш усуллари;
  • давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
  • тизимда коррупция ва бошқа қонунбузарликлар олдини олиш бўйича чоралар кўриш, уларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва юзага келтирувчи омилларини бартараф этиш;
  • инспекция фаолиятига оид маълумотлар ва назорат тадбирлари натижалари юзасидан ҳисоботларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш.

Инспекцияни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У жамғарма маблағлари ҳисобини юритиш ва маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, жамғарма маблағлари ҳисобидан инспекция ва ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Мавзуга оид