Жиззахда аёлни қўрқитиб зўрлаган икки йигитга жиноят иши қўзғатилди
Гумондорлар процессуал тарзда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Зомин тумани “Пшағор” ҚФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзини зўрлаб номусига теккан икки йигитга қонуний чора кўришни сўраган.
Унинг мурожаатига кўра, 2022 йилнинг 24 июл куни соат 2:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг Ёшлик маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кирган ва уни қўрқитиб, юзларига бир неча марoтаба уришган. Сўнг мажбурлаб, зўрлаб номусига теккан.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 118- моддаси 2- қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Мавзуга оид
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
12:51 / 24.06.2024
Зоминда “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади
15:23 / 14.02.2024
Зомин тоғларида адашиб қолган уч киши қутқарилди
16:47 / 18.10.2023