Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди (фото+видео)
Нур-Султон шаҳрида қад ростлаган Қозоғистон бош масжиди 10 гектар майдонни эгаллайди ҳамда бир вақтнинг ўзида 235 минг намозхонни сиғдира олади.
12 август куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди.
Очилиш маросимида мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон муфтийси қўшни давлатлар диний уламолари, шунингдек Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам қатнашди.
Масжид биноси жойлашган ҳудуд 10 гектарни ташкил қилади. Асосий гумбазнинг баландлиги 83,2 метр, диаметри 62 метр. Масжид 4 та минорасининг ҳар бири 130 метр узунликда.
Масжид ичига тўшалган 15,5 минг кв/метрлик гилам дунёдаги энг катта қўл меҳнати билан тикилган гилам ҳисобланади.
Масжиднинг ички қисмига бир вақтнинг ўзида 35 минг намозхон сиғади. Шунингдек, масжидда ўқув хоналари, конференциялар зали, Қуръон ўқиш хонаси, никоҳ ўқиш учун хона, телестудия, музей ҳамда административ хоналар мавжуд.
Бундан ташқари, масжиднинг пастки қисмида 440 кишига мўлжалланган зиёфатлар учун зал, 400 ўриндан ортиқ ёпиқ автомобиль қўйиш жойи ҳамда қурбонлик қилиш учун хоналар мавжуд.
Қозоғистон мусулмонлари идорасига кўра масжиднинг умумий сиғими 235 минг кишилик. Ундан 35 минг киши масжиднинг ичида (5 минг нафар аёллар учун алоҳида хона), 170 минг киши эса бир вақтнинг ўзида масжид ҳовлисига сиғади.
Маълум қилинишича, Қозоғистоннинг бош масжиди сиғими бўйича дунёдаги энг катта масжидлари ўнлигига кирган.
Мавзуга оид
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
07:25 / 13.06.2024
Тошкентда масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
13:06 / 10.05.2024
ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди
11:47 / 03.04.2024