Ракета ҳужуми фонидаги селфи, бомба тушган уйни томоша қилаётган болалар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 170-куни ортда қолди.
15 август, Украинадаги урушнинг 170-кунида бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган 522 нафар украин ҳарбийсининг жасади Украинага қайтарилди.
Россия назоратидаги Запорижжя области расмийлари ҳудуддаги АЭС консервация қилиниши (энергоблокни тармоқдан узиб, уни минимал қувватга ўтказиш) мумкинлигини маълум қилди – станцияга охирги вақтларда доимий ҳужумлар уюштирилмоқда, ҳар икки томон бунда бир-бирини айблаяпти.
BBC рус хизмати, ўз суриштирувларига таяниб, Россия ҳукумати Украинадан келган қочқинларни қабул қилишга 10 млрд рублдан ортиқ харажат қилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
The Washington Post газетаси, украиналик аноним амалдор маълумотларига асосланиб, босиб олинган Қримдаги Россия авиабазасига кучли ҳужумни Украина махсус кучлари амалга оширганини хабар қилди. Ҳужум натижасида камида 7 та самолёт йўқ қилингани айтилмоқда.
Канаданинг геосиёсий хатарларни ўрганиш билан шуғулланувчи SecDev компанияси 2014 йилдан буён Россия назоратига ўтган Украина табиий бойликлари таҳлилини эълон қилди. Экспертларнинг баҳолашича, ҳозирда Россия Украинадаги $12,4 трлн долларлик фойдали қазилмалар конларини ўз назоратига олган.
Украинанинг Вашингтондаги элчиси АҚШ Молия вазирлигига сўров юбориб, Россиянинг барча хусусий банкларига санкциялар киритишни сўради.
Қуйида – 12 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Запорижжя области
Харкив
Донецк области
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
15:30 / 21.09.2024